Меҳнат интизоми

- Меҳнат интизоми ташкилотда иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади. Айрим ташкилотлар (масалан темир йўл ходимлари) учун меҳнат тартиби қоидалари учун уставлар амал қилади.
- Ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби, меҳнат интизоми ва жавобгарлик, иш ва дам олиш вақти, меҳнат шартномасини бажариш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби бўлиши лозим.
Ички меҳнат тартиби қоидалари кўринарли жойга осиб қўйилиши лозим.