Қариндошларнинг биргаликда ишлашига чеклов

Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ва болалари) бир давлат корхонасида бирга хизмат қилиши тақиқланади, агарда улардан бири иккинчисига:
- бевосита бўйсуниб хизмат қилса;
- назорат остида хизмат қилса.
Яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилиши мумкин бўлган ходимлар рўйхати билан ҳаволада танишинг.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари Рўйхати