Инновацион фаолият тўғрисида

Инновация — фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма.
- Инновацияларнинг турлари
- Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш инновацион фаолиятни амалга оширувчи субъектлар учун зарур ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш, инновацион лойиҳалар ҳамда янги ишланмаларни молиялаштириш мақсадида амалга оширилади.
Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Инновацион лойиҳаларни инновацияларни яратишга доир давлат буюртмаси доирасида амалга оширишнинг энг кўп муддати 2 йилдан ошиши мумкин эмас.
- Инновацион фаолият субъектларининг ҳуқуқлари
- Инновацион лойиҳаларнинг техник ва илмий экспертизалари инновацион лойиҳаларнинг амалий аҳамиятини, илмий-технологик даражасини ҳамда иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.