Нотариуслар амалга оширадиган нотариал ҳаракатлар

Нотариуслар қонунларда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.
Нотариуслар амалга оширадиган нотариал ҳаракатлар:
Битим ва шартномалар
- Автомототранспорт воситасини олди-сотди шартномаси
- Автомототранспорт воситасини ҳадя шартномаси
- Айирбошлаш шартномаси
- Автомототранспорт воситасини текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси
- Кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси
- Кўчмас мулкнинг ҳадя шартномаси
- Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси
- Никоҳ шартномаси
- Алимент тўлаш тўғрисида келишув
- Битимни бекор қилиш келишув
- Битимга қўшимча (ўзгартириш) келишув
- Қарз шартномаси
- Эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги келишув
- Мерос мулкини тақсимлаш ҳақидаги келишув
- Кафиллик шартномаси
Васият ва мерос
- Васиятнома
- Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома
- Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома.
- Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома
- Мерос трансмиссияси бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома
- Меросдан мажбурий улуш олиш тўғрисидаги гувоҳнома
Аризалар
- Эр/хотиндан битим расмийлаштириш учун розилик аризаси
- Битимни тузиш учун шахснинг эр/хотинни йўқлиги тўғрисида аризаси (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
- Ишончномани бекор қилиш ҳақидаги ариза (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
- Вояга етмаган болани чет элга кузатиб бориш ва олиб келиш тўғрисида розилик аризаси (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
- Вояга етмаган фарзандининг чет элга чиқишга ота-онасининг розилик-аризаси
- Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги ариза (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
- Вояга етмаган фарзандига Хорижий давлатга доимий яшашига ота-онасининг розилик-аризаси (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
- Шахс фуқаролигидан чиқишга бошқа шахсга розилик-аризаси (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
- Фуқароликни олишга шахсдан бошқа шахсга розилик-аризаси (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
- Судда эр/хотиннинг иштироқи сиз никохдан ажралиш хақидаги аризаси
- Меросхўрнинг мерос улушидан воз кечиш ҳақидаги аризаси
Ишончномалар
- Автомототранспорт воситасини бошқаришга (бошқа шаҳсга ўтқазиш ҳуқуқи билан) ишончнома
- Кўчмас-мулкни сотиш (ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, ижарага бериш ва ҳ.қ) ҳуқуқи билан ишончнома
- Мерос расмийлаштириш учун ишончнома
- Пенсия ва нафақа олиш учун ишончнома
- Судда қатнашиш учун ишончнома
- Пулни олиш учун ишончнома (ойлик, премия, ютуқ, ва ҳужжатларни олиш)
Бошқа турдаги нотариал харакатлар
- Ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш
- Ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш
- Таржимоннинг имзосини ҳақиқийлигини шаҳодатлаш
- Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома
- Фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш
- Фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш
- Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш
- Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш
- Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш
- Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар
- касалхоналарда, госпиталларда, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаётган фуқароларнинг ушбу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош шифокорлари, уларнинг тиббиёт бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи шифокорлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, қариялар ва ногиронлар уйларининг директорлари ва бош шифокорлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи остида сузиб юрган кемаларда сафарда бўлган фуқароларнинг шу кемаларнинг капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
- қидирув экспедицияларида ёки шунга ўхшаш бошқа экспедицияларда бўлган фуқароларнинг шу экспедициялар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
- ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар жойлашган, нотариуслар бўлмаган пунктларда эса, шу қисмларда ишловчи ҳарбий хизматчи бўлмаган шахсларнинг, улар оила аъзоларининг ҳамда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳарбий қисмларнинг командирлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, ишончномалари ва аризалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
- озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, ишончномалари ва аризалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно.
- Нотариал ҳаракатлар нотариал идораларнинг биноларида амалга оширилади.
- Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмайдиган айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкин.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш ва тўхтатиб туриш муддатлари
- Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.
- Нотариал ҳаракатни амалга ошириш қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш ёки ҳужжатларни экспертизага юбориш зарур бўлганида кечиктирилиши мумкин.
- Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, манфаатдор шахслардан ушбу ҳаракатларни амалга оширишга эътироз бор-йўқлигини сўраш зарур бўлганда, кечиктирилиши мумкин. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш муддати 1 ойдан ошмаслиги лозим. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг талабига кўра унга нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ҳақидаги қарор берилади.
- Манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашиш учун судга мурожаат қилиш истагидаги бошқа манфаатдор шахснинг аризасига кўра нотариал ҳаракатни амалга ошириш бир маротаба кўпи билан 10 кун муддатга кечиктирилиши мумкин. Агар бу муддат ичида ариза тушганлиги ҳақида суддан маълумот олинмаса, нотариал ҳаракат амалга оширилиши лозим.
Нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш
- бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;
- бу ҳаракат бошқа нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;
- муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;
- юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;
- битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;
- нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
- Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.
- Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
- Амалга оширилган нотариал ҳаракатни, нотариал ҳаракатни кечиктириш ёки нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарорни нотўғри деб ҳисоблаган манфаатдор шахс бу хусусда нотариал идора турган жойдаги судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини бериш
- Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари нотариал идоранинг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади.
- Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Электрон нотариус порталидан фойдаланинг.
- Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.