Иссиқлик таъминоти меъёрлари

Истеъмолчини иссиқ сув билан таъминлаш йил давомида кеча-кундуз (24-соат мобайнида) ва узлуксиз амалга оширилиши керак.
Аҳолини марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлмаганда ҳокимликлар истеъмолчиларни маҳаллий иссиқлик таъминоти (модуль, локал, буғ қозонхонаси, иситиш қурилмалари) билан таъминлаш чораларини кўради.
Марказий тизимга уларган хонадонларда иссиқ сув 50-75°С бўлиши керак.
Иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқиши:
- тунги вақтда (соат 0:00 дан соат 05:00 гача) – 5°Сдан ортиқ эмас;
- кундузги вақтда (соат 05:00 дан соат 00:00 гача) – 3°Сдан ортиқ эмас.
Агар иссиқ сув юқоридаги талабларга жавоб бермаса, у учун тўловлар ичимлик суви тарифида тўланади.
Етказиб берувчи томонидан хизматлар сифатсиз кўрсатилганда:
- Қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг.