Хорижий давлатда таълим олганлик ҳужжатларини тан олиш

Ҳужжатларни тан олиш қуйидаги органлар томонидан амалга оширилади:
- умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан;
- ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
- Гувоҳномалар тайёрланганидан кейин Давлат инспекцияси масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, 3 иш куни ичида тегишлилигига кўра давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юборилади.
- Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.