Якуний давлат аттестацияси

Олий таълим муассасалари битирувчилари тегишли таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин давлат аттестациясидан ўтишлари мажбурийдир.
Давлат аттестацияси таълим йўналиши (мутахассислиги) ўқув режаларига мувофиқ қуйидаги турлардаги аттестация синовларидан иборат:
- хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови (олий таълим муассасаси кенгаши қарорига асосан ўтказилиши мумкин);
- таълим йўналиши бўйича фанлараро (умумкасбий ва ихтисослик) якуний давлат аттестация синови;
- диплом лойиҳаси ҳимояси;
- битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси.