Паспорт алмаштириш

Паспортни фуқаролар истиқомат жойидаги ички ишлар органлари, ёхуд Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари беради ва алмаштиради.
- Фуқаро паспортини йўқотган тақдирда унга белгиланган тартибда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб 1 ой ичида янги паспорт берилади.
- Паспортни алмаштиришга, шунингдек, 18 ёшга тўлиши муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун аризалар - паспорт амал қилиш муддати тугашидан 1 ой олдин ва паспорт амал қилиш муддати тугаганидан кейин 1 ойлик муддатда ҳамда 18 ёшга тўлгандан кейин 1 ойлик муддатда берилади.
- Консуллик муассасига тақдим этиладиган ҳужжатлар.
- Янги паспортни расмийлаштириш жойидан қатьий назар давлат божи ёки консуллик йиғими ундирилади.
- Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлик оқибатида йўқотиб қўйиш жаримага сабаб бўлади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” қонуни
- Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги қонуни
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори