Умумий ўрта таълим мактаби

Мактаб ёшидаги болаларни таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан мактабларга бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида мактаб педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
- Мактаб раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
- Умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
- Ота-онанинг бошқа ҳудудда яшаши (прописканинг йўқлиги) болани мактабга қабул қилишни рад этиш учун асос бўлмайди.
- Болалар умумий мактабларнинг 1 синфига тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади.
Мактабларни жиҳозлаш нормалари билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.