Мол-мулк солиғининг солиқ солинадиган базаси ва ставкаси

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати солиқ базаси ҳисобланади.
- Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси қирқ икки миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.
- Битта жисмоний шахс бир нечта солиқ солиш объекти бўйича солиқ тўловчи бўлган тақдирда, солиқ базаси ҳар бир объект бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.