Фирибгарликдан сақланиш

Ҳар бир истеъмолчи товар сотиб олаётганда алдовга (фирибгарга) дуч келиши мумкин.
- Автомашина, телевизор, холодильник, компьютер, телефон қурилмалари ва бошқа шу каби товарларни расмий дилердан (фирма дўконларидан) сотиб олиш тавсия этилади.
- Товар сотилганда, сотувчи касса (товар) чеки бериши лозим. Чек товар билан боғлиқ низо келиб чиққан тақдирда асосий далиллардан бири ҳисобланади. Шунинг учун товар сотиб олаётганда касса (товар) чекини талаб қилиш лозим.
- Юқоридаги маълумотларнинг мавжуд эмаслиги сотувчининг нохолислигидан далолат беради ва келгусида сотиб олувчи учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.
- Банк пластик карточкадан Интернет орқали товар (хизмат) учун онлайн тўлов амалга оширилганда, пластик карточка ҳақидаги маълумотни (паролни) бегона шахсларга тақдим этмаслик лозим.
Фирибгарлик ҳаракатини содир этган айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилади.