Нуқсонли товарни алмаштириш ва нуқсонни бартараф этиш

Товарнинг нуқсонлари аниқланганда, шу кундан бошлаб 7 кунлик ичида товар айни шундай маркали товарга алмаштирилади.
Ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи (ишлаб чиқарувчи) товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлайди.
Истеъмолчи кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этишни талаб қилиши мумкин.
Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) нуқсонли товарни алмаштирмаса, қайтариб олмаса ёки нуқсонни бартараф этмаса, ваколатли органларга мурожаат этиш мумкин.
Зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлар рўйхати