Ҳайвонларни идентификациялашда индивидуал рақам ва ветеринария паспортини бериш

Ветеринария паспорти — ҳайвонга берилган идентификация рақамига мувофиқ расмийлаштирилган, ҳайвон эгасини белгиловчи, ҳайвонларнинг касалликларга қарши профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этиб бориладиган, ҳайвоннинг яшаш даври давомида сақланадиган ҳужжат.
Ваколатли ташкилот:
- туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Ариза;
- Эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.
Тўлов: Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгиланади.
Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: Индивидуал рақам ва ветеринария паспорти.