Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш учун ариза юбориш

12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқарган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз тиклаш имконига эга:
- автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
- ишончнома ёки ижара шартномаси (мавжуд бўлса)
- транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта полиси.
- ҳайдовчилик билан шуғулланса - ишхонадан маълумотнома.
12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқармаган шахс, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтиши лозим:
- 083 тиббий маълумотнома;
- ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув мактабини битирганлик тўғрисидаги ҳужжат.
Хизматни кўрсатиш муддати: 3 кун мобайнида
Хизмат нархи: 0.09 БҲМ