Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш

Апостиль — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.
- апостиль қўйиш — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган расмий тартиб-таомил.
- ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ апостиль қўйиш ваколати берилган давлат органи;
- «юлдузча» — расмий ҳужжат варақлари маҳкамланадиган жойга ёпиштириладиган ва апостилни қўйган ваколатли давлат органининг гербли муҳри босиладиган қалин қоғоз;
- «E-App» дастури — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда расмий ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп генерация қиладиган дастур;
- «E-register» дастури — ваколатли давлат органи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида «E-App» дастури орқали қўйиладиган махсус штампни генерация қилиш ва ушбу штампга ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларини ўзида жамловчи электрон реестр дастури.
Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
- Апостиль:
- чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
- тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга қўйилмайди.
Расмий ҳужжатларга анъанавий тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси