Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқи

Меросдан мажбурий улуш олиш тўғрисидаги гувоҳнома
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи
Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари:
- Меросдан мажбурий улуш олиш тўғрисидаги гувоҳнома куйидаги меросхўрларга берилади:
- Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари;
- Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар.
- Мерохўрлар Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган бўлган ҳолларда, уларнинг қонуний вакиллари уларнинг номидан ва (ёки) уларнинг ҳузурида ҳаракат қилишади.
Хизматни олиш муддати:
ЎзР Фуқаролик кодекси:
1146-модда. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.
Хизматни олишнинг якуний натижаси: Меросдан мажбурий улуш олиш тўғрисидаги гувоҳнома
Бошқа шартлар ва талаблар: ЎзР Фуқаролик кодексининг V бўлим. “Ворислик ҳуқуқи” қаранг.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг Солик кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Божи Тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» Буйруғига илова.