Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлаш

а) «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
- хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорда;
- хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда;
- йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади;
в) суғурта ташкилотларига — «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оила ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модули орқали камбағал оила сифатида эътироф этилган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш мақсадида ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта уч юз минг сўмгача миқдорда субсидия тўланади;
г) хорижда меҳнат қилиш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматлари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Компенсацияларни олиш учун фуқаро «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси орқали электрон тарзда ёки бевосита Агентликка асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
2024 йил 1 июндан бошлаб ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади.
2024 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари учун белгиланган пенсияни ҳисоблаб чиқариш, вояга етмаган фарзандларининг умумтаълим муассасаларида таҳсил олиши билан боғлиқ тўловларни қоплаб бериш (умумтаълим муассасалари пулли бўлганда), шунингдек, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва рағбатлантириш тартиби Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари ходимлари ва вакилларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.