Ломбардлар фаолияти

Жисмоний шахслар томонидан шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкларни (ашёларни) ломбардда гаровга қўйиш, сақлаш, ломбарддан талаб қилиб олинмаган ашёларни сотиш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Гаров тўғрисида»ги Қонуни ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ломбард шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси) тақдим этилганида, жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.
- Ломбард, зарур ҳолларда, гаровга ёки вақтинчалик сақлашга топширилаётган мол-мулкка (ашёга) эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки бошқа далилларни талаб қилишга ҳақли.
- Ломбардлар томонидан микроқарзларни расмийлаштириш ва бериш тартиби
- Гаров асосида микроқарзнинг берилиши ломбард билан жисмоний шахс ўртасида тузиладиган микроқарз шартномаси ва гаров шартномаси асосида амалга оширилади.
Ломбардда мол-мулкларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги гаров паттасини бериш йўли билан расмийлаштирилади.
Микроқарз олиш учун ломбардга гаровга топшириладиган мол-мулк томонлар келишувига асосан баҳоланади.
Гаровга қўйилган ашёларни сотишдан тушган сумма, агар шартномада бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, микроқарз, у бўйича ҳисобланган фоизлар, неустойка, ижро муддати ўтганлиги натижасида юзага келган зарарларни қоплаш, шунингдек, сақлаш ва суғурта учун тўлов, гаровга олинган мол-мулкни сотиш бўйича харажатларни қоплашга қаратилади. Агар гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилишидан тушган сумма ломбарднинг талаблари миқдоридан ошса, тафовути гаровга қўювчига қайтарилади.