Бизнесни бошлаш учун амалга ошириш зарур бўлган ҳаракатлар

Тадбиркорлик – ўз мулки билан таваккалчилик асосида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият. Тадбиркорлик билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтиш керак.
- Тадбиркорлик билан юридик шахс ташкил этиб ёки ташкил этмасдан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш мумкин.
Рўйхатдан ўтиш усуллари:
- мустақил равишда Тизим орқали;
- Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда.
Рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.2016 йилдаги ПҚ–2646 сонли қарори
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2017 йилдаги 66-сонли қарори
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги 306-сонли қарори
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2011 йилдаги 122-сонли қарори.
- «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонун