Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш

Талаба ёшларни ўз устида мунтазам ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ундаш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
- Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхати ҳамда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ таълим соҳаларини инобатга олган ҳолда таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда бакалавриат босқичи талабалари учун номли давлат стипендияларининг танлов йўналишлари рўйхатини тасдиқлайди;
- ҳар йили бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари квоталари бўйича таклифларни олий таълим муассасалари кесимида Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиб боради;
- тизимида олий таълим муассасаси мавжуд вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларининг дастлабки босқичи олий таълим муассасалари томонидан шаффоф, адолатли ва юқори савияда ўтказилишини таъминлайди.