Ўқувчилар билимини баҳолаш

Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражаси қуйидаги назорат турларини ўтказиш орқали баҳоланади:
жорий назорат — сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар тарзида ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакалари мунтазам назорат қилинади;
оралиқ назорат — чорак тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун амалга оширилади. У ёзма назорат иши ёки тестлар шаклида ўтказилади. Ушбу назоратда фойдаланиладиган материаллар ўқув фани ўқитувчиси томонидан тайёрланади.
- Ҳар бир назорат тури қандай шаклда ўтказилишидан қатъи назар, беш баллик («5», «4», «3», «2», «1») усулда бутун сонлар ёрдамида баҳоланади.
- Ўқувчиларнинг назорат турлари бўйича олган баллари ҳамда чораклик (ярим йиллик) ва йиллик (якуний) баҳолари, шунингдек, йиллик рейтинг кўрсаткич баллари синф журналига қайд этилади.
- Ўқувчининг чораклик (ярим йиллик), йиллик (якуний) баҳолари ва йиллик рейтинг кўрсаткич баллари унинг табелида қайд этилади.
Баҳолаш ўқувчини синфдан-синфга ўтказиш учун асос бўлади.