Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш тартиби

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари таълим-тарбия бериш, коррекциялаш ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари ҳисобланади ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашиш, шунингдек, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим беришда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
Ушбу мактабларни ташкил этиш тегишли ҳудудда охирги 5 йилда 3 ёшдан 16 ёшгача болалар ўртасида тегишли касалликларнинг кўпайганлигини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланиши керак.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчилар сони 250 нафардан ошмаслиги керак.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига болалар 7 ёшга тўладиган йилда, тайёрлов гуруҳларига 6 ёшдан қабул қилинади.