Айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаблар

Ўқувчиларни маълум фанга бўлган иқтидор ва истеъдодини ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган синфлар, мактаблар (мактаб-интернат) ташкил этилди.
Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза қабул қилинади.
- Ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади.
Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга танловларда тўплаган балининг 10 фоизи миқдорида имтиёз сифатида қўшиб берилади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" Қонуни
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.2008 йилдаги 173-сон
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори билан тасдиқланган "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом"
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори