Ногиронлиги бўлган болаларни «Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш

«Мурувват» болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.
- «Мурувват» болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек, биридан иккинчисига ўтказиш Агентликнинг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси қарорига мувофиқ ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
- Ногиронлиги бўлган болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилишда ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори ўртасида беғараз шартнома тузилади, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади.
- «Мурувват» интернат уйлари фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.