Болалар уйига қабул қилиш
Болалар уйи етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болалар учун давлат таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасаси ҳисобланади.
Қуйидагилар Болалар уйига қабул қилинади:
- ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар (ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор-йўқлигидан қатъи назар);
- кам таъминланган оилаларнинг болалари, шунингдек фақат ота-онасининг бирига (она ёки отага) эга бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори бўйича, боланинг бу ерда бўлиши муддатини узайтириш кейинчалик қайта кўриб чиқилган ҳолда 1 йилгача муддат билан.
Болалар уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилади.
Болаларни Болалар уйига жойлаштириш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.