Тиббиёт ходимлари

Оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида қабулни, қоида тариқасида, оилавий шифокор амалга оширади. У беморни тор доирадаги шифокорга (лор, окулист, стоматолог, кардиолог, жарроҳ, невропатолог, гастроэнтеролог, гинеколог, педиатр ва бошқа) юбориши мумкин.
Ҳамширалар ва фельдшерлар шифокорга беморни даволаш бўйича ёрдам кўрсатадилар. Улар асосан беморнинг артериал қон босими, унинг бўйи ва вазнини ўлчайдилар, инъекция қиладилар, физиотерапияни ўтказадилар.
Лаборантлар шифокорларга лаборатория тадқиқоти ўтказилишида ёрдам берадилар.