Суд қарорлари устидан шикоят қилиш ёки протест келтириш

Суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб апелляция, кассация ва назорат тартибида шикоят бериш мумкин.
- Апелляция ва кассация шаклидаги шикоятлар юқори турувчи судга йўлланади.
- Назорат тартибида шикоят бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
- Шикоятни шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди. Шикоятда (протестда) уни берган шахснинг ёки унинг вакилининг телефон ва факс рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.