Чет эл фуқаролари учун яшаш гувоҳномалари

Яшаш гувоҳномаси - хорижий шахснинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
- Хорижий шахсга ва фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг истиқомат жойида берилади.
- Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи, чет элга жўнаб кетувчи фуқаролиги бўлмаган шахсга берилади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 08.04.2022 йилдаги ПФ-101-сон.