Биометрик паспорт йўқотиб қўйилганда нима қилиш керак?
Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим, унга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда янги ID-карта расмийлаштириб берилади.
Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортини йўқотган, паспорти яроқсиз ҳолга келган ёки унинг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этадилар.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” қонуни
- Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекси
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони