Ваколатли органлар
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари амалга оширади.
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
- Туманлар (шаҳарлар) ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари