Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2021 йилдаги ПФ-6199-сон қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди.
Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш этиб қайта ташкил этилди.