Ички туризм

Ички туризм Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳатини ўз ичига олади.
Маҳаллий турист — Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс.
Субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича Махсус комиссия ташкил этилган.
Бунда қуйидагилар жорий этилган:
- махсус комиссия томонидан жорий этилаётган авиақатновларга чипталар 40 фоизгача, туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз, меҳмонхона хизматларига 10 фоиз қўшимча чегирмалар тақдим этилади;
- маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори БҲМнинг 0,4 фоизини ташкил этади;
- туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонларини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга оширилади;
- давлат органларининг ижтимоий реклама маҳсулотлари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ички ва зиёрат туризми объектлари акс эттирилган дизайн тасвири асосида тайёрланади.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида "Саёҳат қил ва кешбек ишла" шиори асосида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилади!
Кешбек тизими Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобил иловаси (Soliq.uz) билан интеграция қилинган бўлиб, харажатлар ҳаққонийлиги мобил илова ёрдамида текширилиб, харид чекининг матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.
Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:
- авиа, темир йўл ва автобусдан фойдаланиш;
- жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
- маданият ташкилотларига ташриф буюриш.
- Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристларнинг банк карталарига қайтарилади.