Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари

Аҳоли пунктларида итлар рўйхатга олиниши ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказилиши шарт. Бу тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан амалга оширилади.
- Рўйхатга олиш итларни дастлабки вакцинация қилишда амалга оширилади. Итларни рўйхатга олишда итларнинг эгаларига белгиланган тартибда итларни ветеринария паспорти берилади.
- Ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш итларни такроран вакцинация қилишда амалга оширилади. Бу ҳақда итларни ветеринария паспортига тегишли маълумотлар киритилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун итларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни маълум қилади.
Зотидан қатъи назар, 3 ойликдан бошлаб итлар вакцинация қилиниши керак. Янги сотиб олинган итлар, агар улар вакцинация қилинган муддат номаълум бўлса, сотиб олингандан кейин бир ҳафта муддатда вакцинация қилиниши ҳамда ветеринария паспорти расмийлаштирилиши ва рўйхатга олиниши керак.
Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан 1 дан ортиқ бўлмаган итни ва 1 мушукни сақлашга рухсат берилади.
- Алоҳида уйда итларни сақлашга фақат боғланган ҳолда, эркин сайр қилдиришда - атрофи ўралган ҳудудда ажратилган ҳолда сақлашга йўл қўйилади.
- Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари — эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.
Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак, тумшуқбоғсиз ва етовсиз фақат махсус ажратилган майдонларда сайр қилдиришга рухсат берилади.
- Ит ва мушукларни сотиб олиш, сотиш, олиб келиш ва олиб кетишга ҳайвоннинг соғлиғи тўғрисида ветеринария ҳужжатлари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Итларнинг эгалари қуйидагиларга мажбур
- Ҳайвон эгасидан суднинг қарорига кўра ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар бўйича олиб қўйилиши мумкин.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик - жарима солишга сабаб бўлади.