Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар

Савдо-саноат палатасига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Мадад» муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш тавсия этилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар тасдиқланди
- Мазкур Тавсиялар барча ташкилотларда фаолият юритувчи ногиронларнинг меҳнат муносабатларига татбиқ этилди.
- Тавсиялар ногиронларнинг махсус яратилган иш жойлари жиҳозланишига нисбатан белгиланади.
Эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус иш жойларини бажарилаётган меҳнат функциясини ҳисобга олган ҳолда, товуш кучайтирадиган асбоб-ускуналар ва овоз чиқарувчи телефонлар билан таъминлаш тавсия этилади.