Хизматлар учун ҳақ тўлаш
Истеъмолчида индивидуал ҳисобга олиш асбоблари бўлмаса, бир одамга бир ойлик (сўм/киши/ой) меъёр доирасида тариф қўлланилади.
Истеъмолчилар томонидан хизматлар учун тўловлар ой тамом бўлгандан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай амалга оширилади.
Иситиш ва иссиқ сув учун истеъмолчи томонидан тўлов чеклашсиз, етказиб берувчининг ҳисоб рақамига маблағ йўналтирилган ҳолда пластик карточка ёки электрон тўловлар тизими орқали тўланиши мумкин.
Ўтган ойдаги иссиқлик энергияси учун тўловни қисмларга бўлиб тўлашга йўл қўйилади.