Маиший чиқинди соҳасида хизмат кўрсатиш

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш Хизмат кўрсатувчи ташкилот - ўзига бириктирилган ҳудудда истеъмолчига қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндини тўплаш ва олиб кетиш хизматини кўрсатишга ихтисослашган ташкилот.
">хизмат кўрсатувчи томонидан амалга оширилади.
- Хизматлар учун мажбурий тўловлар жисмоний шахслар томонидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай тўланади.
- Тўлов жисмоний шахс томонидан чекланмаган ҳолда, банк ва тўлов кассаси, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов турлари орқали амалга оширилади.
- Истеъмолчи аванс тариқасида тўлаган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
- Жисмоний шахс қўшимча хизмат учун тўловни 100 % олдиндан тўлайди.
- Тўлов вақтида ўтказилмаганда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун жисмоний шахсдан 0,1% миқдорда пеня ундирилади.
- Ҳисоблашда хатолик аниқланганда тўловни қайта ҳисоб-китоб қилиш асос ҳисобланувчи далолатнома тузилади.
- Далолатномага хатоликларга йўл қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.