Уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга ўтказиш (сотиш, алмаштириш, ҳадя қилиш)

Уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариус орқали тасдиқланиши шарт.
Шартномани расмийлаштириш тартиби билан батафсил танишинг.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг Уй-Жой Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Божи Тўғрисида» Қонуни.
- «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декарбдаги 1049-сон қарори.
- «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори.
- «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060 -сон қарори.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» Буйруғига илова.