Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида Конвенция

Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида Конвенция (CEDAW) — 1979 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган халқаро шартнома ҳисобланади. Мазкур конвенция аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро қонун сифатида таърифланган бўлиб, 1981 йил 3 сентябрда тузилган ва 189 давлат томонидан ратификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси томонидан 18.08.1995 йилда ратификация қилинган.
Иштирокчи-давлатлар хотин-қизларнинг эркаклар билан тенглик асосида ва ҳеч қандай камситишсиз халқаро миқиёсда ўз ҳукуматлари номидан вакиллик қилиш ва халқаро ташкилотлар ишида қатнашиш имкониятларини таъминлаш мақсадида барча тегишли чораларни кўрадилар.
Иштирокчи-давлатлар хотин-қизларга эркаклар билан бир хил фуқаролик ҳуқуқларини ва уларни амалга оширишнинг бир хил имкониятларини берадилар, жумладан, улар мулкни бошқариш ва шартномаларни тузиш вақтида хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқларини, шунингдек, трибунал ва суд муҳокамасининг барча босқичларида уларга нисбатан тенг муносабатни таъминлайдилар.