Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар арзон уй-жойлар бериш тартиби

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар — оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар.
Арзон уй-жойлар — Дастурлар доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли (2 ва 3 хонали) уйлар.
Кам таъминланган оила — ойлик жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила.
Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун Комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича белгиланган шакл бўйича сўровнома-ариза ва ҳужжатларни тақдим этади.
- Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича Комиссия ариза кўриб чиқилгандан сўнг 1 иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик инжиниринг компаниясининг филиалларига тақдим этиш учун ёзма тавсия беради.
- Агар ёзма тавсия бериш рад этилганда, Комиссия рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига 1 иш куни мобайнида ёзма шаклда хабарнома юборади.