Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги назорат

- Туман, шаҳар ҳокимининг васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш, васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисидаги, васийлик ва ҳомийлик органларининг дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.
- Васий ва ҳомийнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс, давлат органлари ва муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг яшаш жойидаги фуқаролар томонидан тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
- Прокуратура органларига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.