Фарзандликка олиш ва бекор қилиш тартиби

Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.
Муҳим!
Фарзандликка олувчи ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ 15 ёшдан кам бўлмаслиги шарт (ўгай ота ва ўгай она томонидан фарзандликка олиш ҳоллари бундан мустасно).
Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади.
- Фарзандликка олишга оид маълумотларни фарзандликка олувчиларнинг розилигисиз, агар улар вафот этган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органининг розилигисиз бериш тақиқланади.
- Фарзандликка бола олувчиларнинг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига қарши, етим ёки ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олишнинг қонун билан қўриқланадиган сирини ошкор қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон фуқаролари томонидан фарзандликка олиш мазкур бола доимий яшаётган давлатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фарзандликка олинаётган бола етим ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яқин қариндоши бўлган ёки ўз ватанида турли сабабларга кўра фарзандликка олиниши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон фуқаролари томонидан фарзандликка олишда фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистонга кириши ва Ўзбекистонда доимий яшаши учун Ўзбекистон ваколатли органининг (ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари) рухсатномаси талаб қилинади.
Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади.
- Ички ишлар органларига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Прокуратура органларига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Судга мурожаат қилиш тартиби билан ҳаволада танишинг.