Болаларнинг оиладаги хусусий мулки
Вояга етмаган болалар хусусий мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Вояга етмаган болаларнинг ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулки, шунингдек шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида орттирган мол-мулки уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг тадбиркорлик фаолиятига қўшган маблағи ва ундан орттирган даромади, агар бола билан ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари ўртасида бошқача тартибни белгиловчи шартнома бўлмаса, вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг шахсий фойдаланишидаги буюмлари (кийим-кечак, пойабзал, ишлаб чиқариш қуроллари, ўқув анжомлари ва бошқалар) уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.