Меҳнат дафтарчаси

Корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчаси тутилади.
- Меҳнат дафтарчасига ходимнинг ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш каби маълумотлар ёзилади.
- Ходимнинг илтимосига кўра, меҳнат дафтарчасига бошқа ёзувлар киритилиши мумкин. Бунда, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) ёзилмайди.
- 2020 йил 1 январдан бошлаб меҳнат дафтарчалари Ягона миллий меҳнат тизими орқали электрон шаклда юритилади.
► Электрон шаклдаги меҳнат дафтарчалари рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Ягона миллий меҳнат тизими
Тизим бўйича ёрдам
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
- Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори
- Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат № 402, 29.01.1998 й.)