Ишга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
- Ишга кираётган шахснинг паспорти (ID карта) ҳақиқий бўлмаса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.
- Ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.
Ишга қабул қилиш расмийлаштириш
- Ишга қабул қилиш буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
- Буйруқ меҳнат шартномасининг мазмунига тўлиқ мос келиши ва ходимга маълум қилиниши лозим.
- Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари билан олдиндан таништирилиши шарт.
- Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим шартнома имзоланган куннинг эртасидан ишга тушади.