Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш

Асосий мақсад - жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкига тажовуз таҳдиди мавжуд бўлганда қўлланиладиган, жиноятларнинг олдини олишга ёки уларни фош этишга кўмаклашадиган, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига оладиган чора-тадбирлар тизимини белгилашдан, шунингдек уларни қўллашнинг асослари ҳамда тартибини аниқлашдан иборатдир.
- Ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш хавфсизлик чораларини таъминловчи органнинг қарорига биноан, операторларда турган давлат ахборот-маълумот фондларидаги ва бошқа ахборот-маълумот фондларидаги ҳимоя қилинувчи шахс ҳақидаги маълумотлар берилишига тақиқ ўрнатиш, унинг телефони абонент рақамларини ҳамда унинг фойдаланувидаги ёки унга тегишли транспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.
Зарур бўлган тақдирда, вояга етган ҳимоя қилинувчи шахслар ўз розилиги билан, вояга етмаган шахслар эса ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан ўз хавфсизлиги таъминланадиган жойларга жойлаштирилиши мумкин. Мазкур жойда бўлиш муддати ҳимоя қилинувчи шахс ва хавфсизлик чораларини таъминловчи орган ўртасида келишилади.
- Ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилишини чеклаш жиноят иши материалларидан шахснинг анкета маълумотларини олиб қўйишдан ва уларни асосий иш юритувидан ажратиб сақлашдан, шунингдек бунинг учун тахаллусдан фойдаланишдан иборатдир.