Қишлоқ жойларидаги намунавий арзон уй-жойлар қуришда иштирок этиш тартиби

- Қишлоқ жойларидаги намунавий арзон уй-жойлар қуриш тегишли пудратчилар томонидан амалга оширилади.
- Қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи, 18 ёшга тўлган ва уй-жойга муҳтож фуқаролар қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий арзон уй-жойларни қуришда иштирок этишлари мумкин.
- Комиссия томонидан аризага тақдим қилинган ҳужжатлар 10 кун ичида кўриб чиқилиб, фуқароларнинг уй-жойга муҳтожлиги ўрганилади.
- Тақдим қилинган ҳужжатлар асосида фуқаро уй-жойга муҳтож деб топилганда 1 иш куни мобайнида ёзма тавсия беради.
- Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Комиссия рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига 1 иш куни мобайнида ёзма билдиришнома юборади (топширади).
- Ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
- Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.
- Фуқаролар томонидан ёзма тавсия олганларидан сўнг “Қишлоқ қурилиш инвест” тегишли ҳудудий филиалига тақдим этиши лозим.
- “Қишлоқ қурилиш инвест”нинг ҳудудий филиали ёзма тавсия берган фуқаро билан дастлабки шартномани тузади.
- Дастлабки шартнома тузилганидан сўнг фуқаро банкка ипотека кредити ажратиш учун мурожаат қилишлари лозим.
- “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖнинг ҳудудий филиаллари билан ҳаволада танишинг.