Гиёҳвандлик аср вабоси
2025-06-02 19:50:00 / Yangiliklar

Инсон ҳаётда яшар экан, яхшиликка интилиб, ёмонликдан қайтиб яшашга ҳаракат қилади. Лекин “яхшилик” ва “ёмонлик” тушунчаларига хар ким хар хил таъриф беради. Ҳаёт эзгулик билан гўзал. Аммо базан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. “Аср вабоси” номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўйсинтирувчи захри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини англамай қолади.
Гиёҳвандлик-ХХI асрнинг глабал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Ўрта асрларда инсоният ҳаётидаги жиддий хавф солган вабо ва ўлат каби офатлар, бугунги сивилизатсия замонига келиб ўз ўрнини гиёхвандлик иллатига бўшатиб берди, десак асло муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, қанчалик қийин бўлмасин, биз ёшлар тарбияси бўйича ўзимизга хос ва таъсирчан, бугунги кунда ҳамоҳанг усулларни излаб топишимиз керак. Жондан азиз фарзандларимизни бузғунчи ва зарарли ғоялар, жиноятчилик, гиёҳвандлик, лоқайдлик, манавий қашоқлик кайфиятидан асрашимиз зарур.
Гиёҳвандлик моддалари илк маротаба танишиш 15-17 ёшлар орасида бошланар экан. Ўсмирлик даврида инсон горманал жихатдан жуда тез ривожланади. Бу даврдаги ёшларнинг психологик, физологик ҳолати динамик жихатдан нихоятда жўшқин, ўзгаришларга бой бўлади ва ўзига хос тарзда ифодаланади. Шу боис, ота-оналар, ўқитувчилар ҳамда маҳалла ахлининг ўсмирлардаги бу ўзгариш ва аломатлардан хабардор бўлишлари жуда мухимдир.
Хусусан ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, Сирдарё вилояти Оқолтин туманида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари “Э.Д.П.” ва “Б.А.Х.”лар Жомбойлик жиноий алоқалари хисобланган “Ф.Р.Р” ҳамда “М.Р.И”лар билан бирганликда гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасини йўлга қўйган ҳолда Самарқанд вилояти Булунғур тумани бўйлаб ўтувчи “тожик-ўзбек” Давлат чегараси орқали гиёҳванд воситаларининг “гашиш” ҳамда “марихуана” туркимига кирувчи моддаларни Жиззах вилояти Зомин туманига дам олиш мақсадида ташриф буюрган фуқароларга сотиш билан шуғулланиб келганликлари аниқланди ва чек қўйишга эришилди.
Осон ва мўмай доромат топиш мақсадида ушбу қинғир йўлни танлаган фуқаролар ўзларининг хатти-ҳаракатлари қандай оқибатларга олиб келишни ҳамда қонун олдида жавоб беришларини англасаларда, ўзларининг ноқонуний ҳаракатларини давом этиб келганлар.
Шу сабабли, ҲМҚИ ходимлари томонидан жиноят жазосиз қолмайди тамоилига амал қилган ҳолда “Э.Д.П.” ва “Б.А.Х.”лар ҳамда жиноий алоқалари амалга ошириб келган ноқонуний фаолиятларига бутунлай бархам берилди ва жиноятчилар тегишли тартибда жиноий жавобгарликка тортилди.
