Туман ҳокими ўринбосари Тажибоев Умиджон томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-08-18 17:50:00 / E'lon va tenderlar

Туман ҳокими ўринбосари Тажибоев Умиджон томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳоли томонидан қурилиш, уй-жой, инфратузилма объектлари, ер ажратиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича мурожаатлар тингланди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилотлар иштирокида атрофлича муҳокама ўтказилиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар назоратга олинди.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳудудлардаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш борасида амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

