Бугун Ёшлар куни доирасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
2026-07-23 15:40:00 / Yangiliklar

Бугун Ёшлар куни доирасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими А. Машарипов, туман прокурори Б. Эшназаров, туман ИИБ бошлиғи З.Урозбоевлар иштирок қилди. Мулоқот давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик қилиш ташаббусларини рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, билдирилган муаммоларни бартараф этиш, ижобий ечим топиш бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасига кенг жалб этиш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@yangibozor_hokimligi





