Техникум битирувчилари билан мулоқот ўтказилди
2026-03-12 19:50:00 / Yangiliklar
Туман раҳбари касб-ҳунар техникумини тугатаётган битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида битирувчиларнинг келгуси режалари, ишга жойлашиш масалалари ҳамда касбий фаолиятини бошлашда учраётган муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.

Техникум битирувчилари билан мулоқот ўтказилди
Туман раҳбари касб-ҳунар техникумини тугатаётган битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида битирувчиларнинг келгуси режалари, ишга жойлашиш масалалари ҳамда касбий фаолиятини бошлашда учраётган муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ёшлар ўзлари эгаллаган касб-ҳунар бўйича фаолият юритиш, тадбиркорликни бошлаш ва малакасини ошириш борасидаги таклифларини билдирдилар.
Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш, фаолиятини йўлга қўйишда кўмак бериш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар белгиланди.
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати






